Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонга сайёҳлар оқими икки баробар ошган
18:20 / 2022-05-18

“Trend” ахборот агентлиги хабар беришича, жорий йил апрель ойида Озарбайжон Республикасига 84,4 минг хорижлик ташриф буюрган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 84 фоиз кўп. Бу ҳақда агентлик мухбири Комрон Гасимов Давлат туризм агентлиги маълумотига таяниб ёзган.

Қўшимча қилинишича, 2022 йил январь-апрель ойлари мобайнида Озарбайжон жами 330 679 нафар сайёҳни қабул қилган. Бу рақам бир йил олдинги статистика (162 991 киши)ни 103 фоиз оширди.

2022 йил апрелда Каспий денгизи ёқасида жойлашган бу қардош юртга ташриф буюрган хорижликлар сони бўйича биринчи ўнталикни мос равишда Туркия, Россия, Эрон, Грузия, Украина, Қозоғистон, Покистон, Исроил, Буюк Британия ва Германия ташкил этди.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади,

ЎзА