English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонда Тоғли Қорабоғ можаросидан кейин илк бор ҳарбий машқлар бўлиб ўтмоқда
13:13 / 2021-03-15

Ҳарбий машқларда Озарбайжон армиясининг 10 мингга яқин ҳарбий хизматчилари жалб қилинади.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнот беришича, Озарбайжоннинг ҳарбий машқлари ҳудуддаги барқарорлик ва хавфсизлик учун таҳдид солмайди, чунки ушбу машқлар режали характерга эга. Қолаверса, 16 март куни Арманистонда ҳам худди шундай машқлар бошланади, дейилади хабарда.

Озарбайжон армиясининг машқларида тахминан 100 га яқин танк ва бошқа зерҳли техникалар, 200 га яқин турли катталикдаги ракета-замбарак қурилмалари, 30 га яқин ҳарбий авиация, шунингдек учувчисиз бошқариладиган ўзи учар қурилмалар иштирок этади.

"Озарбайжон Республикаси Қуролли кучлари олий бош қўмондони Илҳом Алиев томонидан тасдиқланган режага кўра, 15 март куни Озарбайжон армиясида оператив-тактик машқлар бошланади", – деб хабар берганди бундан аввалроқ мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати РИА Новостига.

Машқлар 18 мартгача давом этиши, айтилмоқда.