Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 1-4 август кунлари “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир икки давлат раҳбари олий даражадаги учрашувида эришилган келишув доирасида уюштирилди.
“Ўзбекистон маданияти кунлари” дастуридан мамлакатимиз таниқли санъаткорлари иштирокида катта концерт, Озарбайжон Миллий кутубхонаси биносида ташкил этилган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” бурчаги очилиши маросими ўрин олган.
Шу билан бирга, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” асарининг озарбайжон тилидаги нашри тақдимоти, миллий ошпазлик ва ҳунармандлик кўргазмаси, театр жамоалари спектакллари намойиш этилади.
ЎзА