Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонда “Ўзбек модели” асосида пилла етиштирилмоқда
13:11 / 2023-05-10

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси кўмагида Озарбайжонда бир неча йиллардан буён пиллачилик соҳаси ривожланмоқда. Дастлабки, барпо этилган Пиллани етиштириш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти муваффақиятли иш олиб бораётган бўлиб, 2023 йилда ҳам бир нечта янги қўшма лойиҳалар ҳам амалга оширилди.

Бугунги кунда Озарбайжон Республикасининг 7 туманида Ўзбекистон тажрибаси асосида 5600 қути ипак қурти боқилмоқда.    

Ҳозирда парваришланаётган ипак қуртлари 4 ва 5 ёшда. Пилла парваришида Ўзбекистон зотларини Озарбайжонда кўпайтириш, элита уруғлари экспортини амалга ошириш, саноат уруғларини ҳамкор давлат пиллачилик тармоғи учун уруғчилик корхоналаридан етказиб бериш каби жараёнлар амалга оширилмоқда.    

Хусусан, Озарбайжонда “AZ SILK” МЧЖ ипакчилик қластери ташкил килиниб, корхона пилла маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш ва тут озуқа базасини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келмоқда.    

Ҳозирда мамлакатимиздан борган мутахассислар пилла ҳосилини сифатли ва исроф қилмасдан териб олиш тараддудида. 22 май куни пилла қабул қилиш ишлари бошланади. 1 августда Озарбайжонда иккинчи пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлайди.    

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА