Озарбайжонда II миллий “Яйлоқ” фестивали бўлиб ўтди
Жорий йил 29-31 июль кунлари Озарбайжоннинг Ганжа шаҳридан 22 километр масофада жойлашган Хўжакент қишлоғи яқинидаги ҳайратланарли даражада гўзал "Хон яйлоғи"да II миллий “Яйлоқ” фестивали бўлиб ўтди.
AзерTAЖ хабар қилганидек, 30 июль куни фестиваль иштирокчиларига кенг кўламли мусиқий дастур тақдим этилди.

Қайд этилишича, анжуманни 70 мингдан зиёд томошабин кузатган. Фестиваль иштирокчилари уч кун мобайнида хориждан таклиф этилган этник мусиқий ва маҳаллий жамоалар чиқишидан баҳраманд бўлишди. Хусусан, миллий рақслар, халқ қўшиқлари, Озарбайжонда истиқомат қилувчи турли миллатлар маданияти, миллий либослар намунаси, саҳна ва театр томошаси, қадимий халқ ўйинлари намойиши, ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси барчага манзур бўлди.

ЎзА