Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонда Ғалабанинг иккинчи йили нишонланмоқда
18:44 / 2022-11-08

“Репорт” ахборот агентлиги хабарига кўра, озарбайжонликлар учун ушбу байрам мамлакат Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони, Президент Илҳом Алиев фармони билан 2020 йил 3 декабрда таъсис этилган.

2020 йил 27 сентябрь куни Озарбайжон армияси Қорабоғ ҳудудлари томон ҳаракатни бошлади. 44 кун давом этган қуролли тўқнашувдан сўнг 5 шаҳар, 4 аҳоли маскании, 286 қишлоқ қайтарилди. Қарийб 30 йил давомида қурилган муҳандислик истеҳкомларидан ўтилиб, ишғол остида бўлган ерлар, Ватан тупроғи озод қилинди.

Шуша шаҳри озод қилингач, томонлар ўт очишни тўхтатишга келишди ва Калбажар, Агдам ва Лочин вилоятлари Озарбайжонга жангсиз берилди.

Озарбайжон халқи тантанасига, миллий ғурур тожига айланган ушбу тарихий ғалаба мамлакатнинг халқаро нуфузини сезиларли даражада оширди. 2020 йил 10 ноябрга ўтар кечаси Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия Президенти Владимир Путин ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатни тўлиқ чеклаш тўғрисида уч томонлама келишувни имзоладилар. Шу тариқа Қорабоғ можароси тўхтади.

8 ноябрь куни Қорабоғ дурдонаси – ҳар бир озарбайжонлик учун қадрли бўлган.

Шуша шаҳрининг тарихий аҳамияти ва озод этилиши инобатга олиниб, ҳар йили 8 ноябрни Ғалаба куни сифатида нишонлашга қарор қилинди.