French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон вазири: Мақом ва муғом – халқларимиз орасидаги руҳий кўприк
17:39 / 2025-11-14

Озарбайжон Республикаси маданият вазири Одил Каримли Ўзбекистон билан маданий яқинлик асрлар давомида шаклланган умумий тарих, тил ва ижодий меросга таяниши, бугунги ҳамкорлик айнан шу илдизларга суянган ҳолда янгича мазмун касб этаётгани ҳақида гапирди. Вазир икки халқ мусиқий меросидаги яқинликни алоҳида қайд этди:

– Муғом ва мақом Шарқ мусиқасининг энг юксак жанрлари сифатида фалсафий мазмуни, оҳанги ва ижро услубидаги муштараклик орқали икки халқнинг руҳий яқинлигини акс эттиради. Бугун ушбу йўналишлар ижрочилиги бўйича тажриба алмашиш, қўшма фестиваллар ўтказиш натижасида ўзаро алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. Мазкур икки миллий қадрият ёрдамида инсон қалбидаги кечинма, муҳаббат, ватанпарварлик ҳақидаги чуқур маъно ифодаланади. Озарбайжон муғоми билан ўзбек мақоми оҳанг, лад, ритм ва ижро услуби жиҳатидан ўхшаш. Бунда созанда ва хонандалар ўз халқи руҳиятини, миллий оҳангдорликни ифода этади.

Озарбайжон ва Ўзбекистон етакчилари ташаббуси билан ўтказилаётган маданий кунлар, кўргазмалар ва ижодий алмашинув давлатларимиз дўстлиги ва ўзаро ишончни кучайтирмоқда. Айни жараён туризм, таълим ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун ҳам мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Маданий ришталаримиз келгусида янада мустаҳкамланишига ишончим комил.

Мусулмон Зиё, ЎзА