Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон валюта захираси ташқи давлат қарзидан кўп
18:03 / 2025-03-15

Ўтган йил Озарбайжоннинг стратегик валюта захираси 2,5 миллиард доллар - 3,7 фоиз ошиб, 71 миллиард доллар - 73 миллиард долларга етди. Бу миқдор мамлакатнинг ташқи давлат қарзидан 14 баробар кўп.

“АзерТАЖ” ахборот агентлиги ёзишича, бу ҳақда Бош вазир Али Асадов 14 март куни Миллий Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тақдим этиш чоғида маълум қилган.

Таъкидланишича, йил якунида ташқи давлат қарзи 20,6 фоиз камайиб, 5,1 миллиард долларни ташкил этган. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 6,9 фоизига тенг.

Ҳукумат амалга ошираётган инфляцияга қарши чора-тадбирлар, валюта бозорида мувозанатни сақлаш, курс барқарорлигини таъминлаш, макрофискал ва пул-кредит сиёсати бўйича қабул қилинган қарорлар инфляция даражасини пасайтирган.

Шунингдек, ҳисобот йилида йиллик инфляция кўрсаткичи белгиланган чегарада сақлангани таъкидланди. Бош вазир таъкидлашича, 2024 йил декабрь ойида 12 ойлик инфляция даражаси 4.9, ўртача йиллик инфляция даражаси эса 2,2 фоизни кўсатган.