Озарбайжон ва ЕИ музокараси
Президент Илҳом Алиев Озарбайжон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик бўйича янги икки томонлама келишув устидаги иш якунига етмоқда, дея баёнот берди. Бу ҳақда “АзерТАЖ” хабар берди.
- Умид қиламанки, янги икки томонлама келишув яқин ойларда амалга ошади, - деди матбуот анжуманида Алиев. - Бу ўзаро муносабат ривожида муҳим босқич бўлади.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ Озарбайжоннинг асосий ташқи савдо шериги бўлиб қолмоқда. Боку ва Брюссель муносабати “Шарқ ҳамкорлиги” дастури доирасида шаклланган.
- Умумий режа бажарилиши халқимиз фаровонлиги йўлида товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш имконини беради, - қўшимча қилган давлат раҳбари. - Ишончим комилки, Озарбайжон ва ЕИ ўртасидаги муносабатнинг келажаги буюк.