Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди
16:16 / 2021-07-28

Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олинганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Sputnik Армения.

Бундан аввалроқ Озарбайжон Ереван билан тинчлик ўрнатиш бўйича Россия билдирган таклифни қабул қилгани ҳақда хабар тарқалган эди.

Чоршанба куни эрталаб томонлар бир- бирларини  босқинчиликда айблади. Озарбайжон икки аскари ярадор бўлгани ҳақда баёнот берди.  Арманистон эса уч ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва икки ҳарбий жароҳат олганини маълум қилди.  

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ҳозирда икки мамлакат чегарасида вазият анча хотиржам.