Озарбайжон ва Арманистон етакчилари 31 августда учрашади
31 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинян ўртасидаги учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар берди “Trend” агентлиги.
Учрашув Европа Иттифоқи кенгаши Президенти Шарль Мишель воситачилигида ташкил қилинмоқда.
Сўнгги бор бу “учлик” – Алиев, Пашинян ва Мишель учрашуви 22 май куни Брюсселда бўлиб ўтган эди.
Томонлар Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатни нормаллаштириш бўйича тузилажак тинчлик шартномаси муҳокамасини давом эттиришга келишганди.