Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон ва Арманистон можароси бўйича БМТ баёнот берди
08:50 / 2020-09-30

Йиғилиш якунига оид баёнотни Хавфсизлик кенгаши раиси Абду Абарри маълум қилди.


БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиш натижаларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги зиддиятли ҳудудда олиб борилаётган кенг миқёсли жанговар ҳаракатлар бўйича ўз хавотирини баён этди.

Йиғилиш якунига оид баёнотни Хавфсизлик кенгаши раиси Абду Абарри маълум қилди. Унинг таъкидлашича, кенгаш аъзолари “куч ишлатилишини кескин қоралаб, қурбонлар берилгани бўйича таассуф билдиришди”. “rosbalt.ru” хабарида айтилишича, Хавфсизлик кенгаши Арманистон ва Озарбайжонга мурожаат қилиб, уларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва олдиндан шартларсиз музокараларга киришишга чақиради.