Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон ТИВ: Боку Ереван билан мулоқотни давом эттиришга тайёр
15:20 / 2025-05-15

Озарбайжон томони Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича икки томонлама мулоқотни давом эттиришга тайёр, деди Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Элнур Мамедов Люксембургда бўлиб ўтган Европа кенгаши вазирлар қўмитасининг 134-сессиясида сўзлаган нутқида.

– Жорий йилнинг март ойида биз Тинчлик шартномаси матни  бўйича музокараларни якунладик, -деди у. – Энди шартномани имзолашнинг асосий шарти – Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига даъволарни бартараф этиш мақсадида Арманистон Конституциясига ўзгартиришлар киритишдир. Шунингдек, эскирган ва вазифасини бажармай  қўйган ЕХҲТнинг Минск гуруҳини ҳамда унга  тегишли тузилмалар фаолиятини ҳам расман тугатиш керак

С.Раҳимов, ЎзА