Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон Республикаси Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
17:37 / 2022-06-21

Бугун, 21 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Мамлакатларимиз етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди.