Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон президенти Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди
17:30 / 2020-08-18

ЎзА аввалроқ, жорий йил апрель ойида Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси лавозимига тайинлангани ҳақида маълум қилган эди.


Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бугун, 18 август куни мамлакат президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар берган.

ЎзА аввалроқ, жорий йил апрель ойида Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси лавозимига тайинлангани ҳақида маълум қилган эди.

Б. Ашрафхонов бунгача Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган. 2016-2018 йиллар мобайнида эса мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчиси сифтида фаолит олиб борган.