Озарбайжон мудофаа саноати вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Озарбайжон мудофаа саноати вазири ўринбосари Бахишов Мехман Аббас ўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида ушбу делегация вакиллари Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Алишер Норбоев билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Озарбайжон Мудофаа саноати вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
Лейтенант Бобур ЭЛМУРОДОВ,
“Ватанпарвар” газетаси мухбири