French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон киноижодкорлари билан учрашув
21:10 / 2019-09-30

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Озарбайжон киноси кунлари” доирасида озарбайжонлик киноижодкорлардан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Озарбайжон киноси кунлари” доирасида озарбайжонлик киноижодкорлардан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Олийгоҳда делегация аъзолари маҳорат дарсларида иштирок этди. Хусусан, ўзбек кино санъати йўлида етишиб келаётган ёш кадрларнинг ўқув жараёнлари, режиссура маҳорати, кино истиқболлари, ўзбек киношунослиги назарияси ва институтнинг моддий-техник имкониятлари билан танишди.

Меҳмонлар мамлакатимиз, урф-одат ва менталитетимизга бўлган қизиқишлари ҳақида сўзлаб берди.

Институт ўқув театрида Озарбайжон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги буюртмаси асосида ишланган “Боку вақт кўзгусида” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Унда томошабинлар Бокунинг сўлим табиати, илм-фан ва маданиятга ҳисса қўшган давлат арбоблари ҳақида ва бошқа кўплаб керакли маълумотларга эга бўлди.

1.JPG

6.JPG