English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон гулчилари Наманганда
18:07 / 2024-02-23

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Озарбайжоннинг “FLORA GÜLÜSTAN” корхонаси бош директори Мирза Манафов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Озарбайжоннинг энг йирик гулчиликка ихтисослашган корхоналардан бири бўлган “FLORA GÜLÜSTAN” Италия давлати билан ҳамкорликда гулларнинг ноёб турларини етиштириш, янги навларни яратиш, гул учун махсус ўғитлар, елим ва керамикадан ясалган туваклар ишлаб чиқариш ҳамда гуллардан турли хил ландшафт дизайнлар тайёрлашга ихтисослашган. 

[gallery-16112]

- Наманганда гулчилик анча ривожланган экан, - деди делегация раҳбари Мирза Манафов. - Бу ердаги Гулчилик маркази, гул бозорлари бизда жуда яхши таассуротлар қолдирди. Насиб қилса, Наманганда ўтказиладиган Гуллар фестивалида иштирок этамиз. 

Мулоқот давомида шаҳар ҳокими меҳмонларга мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, Озарбайжон корхонаси фаолиятини Наманганда ҳам ташкил этган ҳолда, иқлимга мос гулларни олиб келиш, кўпайтириш, янги навларни яратиш ҳамда 63-бор ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивалида иштирок этиш таклифини билдирди. 

Самимий руҳда ўтказилган мулоқотда лойиҳалар тез фурсатда амалга оширилиши хусусида келишиб олинди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА