Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон электромонтёрлари гран-при соҳиби
11:06 / 2025-10-04

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Самарқанд ҳудудий филиали махсус полигонида ўтказилган туркий тилли давлатларнинг тақсимлаш тармоқлари электромонтёрлари ўртасидаги халқаро касб маҳорати мусобақаси якунланди.

Мусобақада юртимиз вакиллари билан бирга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Татаристон Республикаларининг тақсимловчи тармоқлар қурилмаларига хизмат кўрсатувчи электромонтёрларидан иборат 5 та иштирокчи жамоа  ҳамда Туркия ва Тожикистон вакиллари кузатувчи мақомида қатнашди.  

[gallery-25591]

Белгиланган шартлар асосида икки кун мобайнида жамоалар ўз касб маҳоратларини синовдан ўтказиб, ўзаро баҳслашишди.

Якуний натижаларга кўра, мусобақанинг гран-при соврини Озарбайжон электромонтёрларига насиб этди. Шу пайтгача ўтказилган учта мусобақада мутлақ ғолибликни қўлга киритган юртимиз электромонтёрлари жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада иккинчи ўринни Қирғизистон ва Татаристон жамоалари қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин қозоғистонлик электромонтёрларга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари