Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни яхшилашга тайёр
Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни яхшилашга тайёр, дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг душанба куни тарқатган баёнотида.
"Озарбайжон Арманистон билан халқаро тамойилларга асосланган, жумладан, суверенитетга, ҳудудий яхлитликка ва халқаро чегараларга дахл қилинмаслигига қатъий амал қилган ҳолда муносабатларини яхшилашга тайёр. Биз Арманистонни ушбу асосий тамойилларни ҳурмат қилишга ва ҳудудни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларига амал қилишга чақирамиз", - дейилади баёнотда.