Озарбайжон Арманистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
“Интерфакс” хабарига қараганда, Алиев: “Ўттиз йиллик келишмовчиликка қарамасдан, биз ҳамкорликка тайёрмиз. Озарбайжон ва Арманистон қўшни давлат, биз елкама-елка яшашимиз лозим”, деб таъкидлаган.
“Арманистон билан бизнинг ерларимизни босиб олгани учун ҳамкорлик қилмаганмиз. Бугун улар ўз хатоларини тушунди. Зиддият барҳам топди, келажак ҳақида ўйлаш вақти етди”, деди Алиев.
Аввалроқ, Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчиси Никол Пашинян яқин орада ўз мамлакатининг Озарбайжон билан Ереван манфаатига юз фоиз мос келувчи янги битим тузишини маълум қилганди.
ЎзА