Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагросуғурта”АЖда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
12:35 / 2024-12-11

Халқимиз азалдан яшилликни, кўкаламзорликни севувчи ва уни ўз меҳнати билан яратувчидир. Кўчат экиш, боғ-у-гулзорларни яратишни фарзандларига кичиклигидан ўргатиб, ўрнак бўлиб келадилар.

Аввало, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, она табиатга меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди.Президентимиз ташаббуси билан юртимизда дарахт экиш умуммиллий ҳаракатга айланди. Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни янада яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришларига миллий ечим сифатидаги ноёб лойиҳа бўлди.

Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсади белгиланган.“Ўзагросуғурта” АЖ бошқаруви ва тизимдаги вилоят филиаллари ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Экилаётган дарахт кўчатлари ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда.

Кузги кўчат экиш ишлари изчиллик билан олиб борилиши натижасида шу кунга қадар қарийб 900 туб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бундан ташқари илиқ кунларда об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда яна 300 туп кўчат экишга тайёрлаб қўйилган.Бундан ташқари тизимдаги ходимлар бу лойиҳани ўз хонадонлари, маҳаллаларига олиб кирган ҳолда ҳовли ва том орқаларида ҳам кўчатлар экишди. Зеро, бу жараёнда барчамиз шахсий намуна сифатида дастлаб ўз хонадонимиз ва кўчамизни обод қилишимиз, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

ЎзА