Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагросуғурта” қайта суғурта соҳасида Озарбайжон компанияси билан ҳамкорлик қилади
11:17 / 2024-02-16

“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқарувида Озарбайжон Республикасининг Хамса қайта суғурта брокери (Кҳамса инсуранcе анд реинсуранcе брокерс) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жамият Бошқаруви раҳбарияти, Қайта суғурталаш ва халқаро муносабатлар департаменти масъул ходимлари ҳамда Хамса қайта суғурта брокери директори Хазар Тагиев, фаолият бўйича ишларни бажарувчи директор Лана Гезалова, бизнесни ривожлантириш бўйича менежер Елхан Гулиев иштирок этди.  

Учрашувда томонлар Озарбайжон ҳамда мамлакатимиз суғурта ва қайта суғурта бозорининг бугунги ҳолати бўйича фикрлашди. Компаниялар фаолияти, эришилган ютуқлари, истиқболдаги режалари билан танишишди.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳамда Хамса қайта суғурта брокери ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, қулай ва манфаатли қайта суғурта хизматлари тақдим этиш борасида тажриба алмашиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.  

Қайд этиш жоиз, Хамса қайта суғурта брокерига 2021-йилда асос солинган бўлиб, Озарбайжон Республикасининг йирик суғурта ва қайта суғурта брокерларидан бири сифатида юқори даражадаги мутахассисларни бирлаштирган ҳолда суғурта ва қайта суғурталаш билан боғлиқ хизматлар, шунингдек, соҳага оид консалтинг хизматларини тақдим этиб келмоқда.

ЎзА