Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагросуғурта” асосий ҳужжатимиз — Конституцияга бағишланган маърифий тадбир ўтказди
18:00 / 2025-12-05

8-декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви ва ҳудудий филиалларида маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси: мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида бўлииб, унда Тошкент шаҳар судининг масъул ходими, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Зулхумор Иброҳимова  иштирок этди. У ўз маърузасида иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмуни, мақсади ва амалий аҳамияти кенг ёритиб берди. Жумладан,

-шахс, жамият ва давлат ўртасидаги янги ҳуқуқий мувозанат;

-инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги;

-фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган нормалар;

-давлат бошқаруви тизимидаги демократик янгиланишлар;

-Конституцион тамойилларнинг амалий ҳаётда намоён бўлиш механизмлари каби масалаларни батафсил баён қилди.

Тадбир давомида ходимлар нафақат назарий билимларга эга бўлдилар, балки янги Конституциянинг амалиётда қандай қўлланилиши, фуқаролик масъулияти ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.

Иштирокчиларнинг фикрича, ушбу учрашув уларнинг конституциявий билимларини мустаҳкамлаб, давлат ва жамият ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларни янада чуқурроқ англашга ёрдам берди.

Конституция — ҳуқуқий давлатни барпо этиш, адолатли жамиятни шакллантириш ва фуқароларнинг ҳаққоний манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим кафолатидир.

“Ўзагросуғурта” АЖ жамоаси учун ушбу тадбир Конституция кунига муносиб маънавий-маърифий туҳфага айланди.