“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда 2023 йил 30 апрель куни кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 798-сонли Қонуни ҳақидаги “Янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Қайд этилишича, Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилган. Шунингдек, мамлакатимиз меҳнат қонунчилигининг асосий йўналишлари белгиланган янги таҳрирдаги кодекс ҳажми амалдагига нисбатан 3 баробар катта бўлиб, 600 га яқин моддани ўз ичига олган. Унга бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар қўшилган.
Хулоса ўрнида, мамлакатимизда аҳоли бандлиги масаласи давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши ҳисобланади. Президентимиз ҳар бир чиқишида, ҳудудларга ташрифида мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида халқимизнинг розилигига эришиш, тадбиркорликка эркинлик бериш орқали янги иш ўринларини кўпайтиришга асосий эътиборни қаратиши бежиз эмас.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/OTVQIs3Jovs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Тадбир якунида “Ўзагросуғурта” АЖ тизимидаги ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб берди.
ЎзАнинг шу каби видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
Фаррух Худоёров, Дониёр Якубов (видео), ЎзА