Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзагросуғурта» АЖда “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
10:00 / 2025-10-21

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятида “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Тўраева Дилдора Анваровна ҳамда жамиятнинг барча ходимлари иштирок этдилар.

Кўтаринки ва байрамона руҳда ўтган тадбир давомида ўзбек тилининг бой тарихи, унга ҳуқуқий мақом бериш йўлида босиб ўтилган машаққатли жараёнлар, шунингдек, бугунги кунда Юртбошимиз раҳбарлигида тилимиз нуфузини янада ошириш, унинг кенг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун яратилган шароитлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун ўзбек тили дунёнинг нуфузли минбарларидан жаранг сочиб, халқаро майдонда тан олинаётгани, Ватанимиз шаънини ифодаловчи муҳим рамзлардан бирига айлангани барчада фахр ва ғурур туйғуларини уйғотмоқда.

Шунингдек, иштирокчилар тил — миллатни миллатдан ажратиб турувчи энг муҳим белгиларидан бири эканини қайд этиб, ҳар бир инсон ўз она тилини чуқур билиши, уни эъзозлаб, бошқа миллатлар тилларига ҳам ҳурмат билан қараши зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир сўнгида Ўзбек тилининг нафосати, жозибаси ва бойлигини ифодалаган шеърлар ўқилди. 

Ўзбек тили байрами барчангизга муборак бўлсин!