Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагролизинг” бозордаги етакчи ўрнини янада мустаҳкамлайди
23:39 / 2023-08-23

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 июндаги “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда жамиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Қарор ижроси таминланиб, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси яратилди.  

Стратегияда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида жамият ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ўз лизинг портфелини ва лизинг бозоридаги етакчи ўрнини янада мустаҳкамлайди.  

Яъни 2028 йилга бориб ўз айланма маблағларини активларига нисбатан 8 фоиздан 43 фоизга; лизинг портфели ҳажмини 4 баробарга оширган ҳолда 16 трлн. 326 млрд. сўмга; жамият соф фойдасини 1 трлн. 360 млрд. сўмга;  жамиятнинг ўз капитали рентабеллигини 18 фоизга; активлар рентабеллигини 8 фоизга етказиши кутилмоқда.  

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева маълум қилди.

Таъкидланишича, 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони доирасида “Қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизинг асосида етказиб бериладиган техникалар учун мобиль илова дастурини яратиш” лойиҳаси тест режимида ишга туширилган.  

Натижада лизинг олувчилар қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича барча маълумотлар билан танишиш, шартномалар бўйича қарздорлик ҳақида маълумот олиш ва қарздорликни сўндириш ҳамда техникани лизингга олиш учун онлайн талабнома бериш, аванс маблағини тўлаш, онлайн навбатга ёзилиш каби имкониятларга эга бўлди.

Бундан ташқари, жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритиш, шунингдек, ҳужжатлар айланиши тизими автоматлаштирилган. Натижада молиявий таҳлил ва ижро интизомининг тўғри йўлга қўйилишига эришилган.

М.Қосимова, ЎзА