Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Тадбир давомида жамият томонидан амалга оширилган асосий ишлар ва эришилган натижалар юзасидан маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзагролизинг” АЖнинг асосий вазифаси — қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий ва самарали техникалар билан таъминлашдан иборат.
Таъкидланишича, 2024 йилда бу йўналишда қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, Президентнинг тегишли қарори асосида комбайнларни маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. Йил давомида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 8,5 минг донадан ортиқ турли техникалар етказиб берилган. Уларнинг 436 таси пахта териш комбайнларини ташкил этган. Бунда жами 235,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб этилган. Шунингдек, тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 100 миллион АҚШ доллари ҳисобидан 2 мингдан ортиқ техника ва агрегатлар етказиб берилган бўлса, шундан 325 таси пахта терим машиналарини ташкил этган.
2023 йилда лизинг асосида 1505 дона техника етказиб берилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 5,6 баробар ошиб, қиймат жиҳатидан эса 7,7 баробар кўпайган. Бу эса давлатнинг қишлоқ хўжалигини техник модернизация қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари самараси сифатида қайд этилди. Бундан ташқари тадбирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик кенгаяётгани, шу билан биргаликда, “Ўзагролизинг” АЖнинг техникаларни етказиб беришда маҳаллийлаштириш даражасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Хусусан, “Урганчкорммаш”, “Агрихим”, “Ред Атлант” каби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда замонавий техникалар етказиб берилмоқда. Тадбирда шунингдек, 2025 йилда яна қанча техника етказиб берилиши ва қайси ҳудудларга тақсимланиши бўйича ҳам маълумот берилди.
2024 йилда техника етказиб бериш учун:
Жаҳон банки маблағлари — 74 миллион доллар;
Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси —91,7 миллион доллар;
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги — 64 миллион доллар;
Тижорат банкларидан —5,8 миллион доллар миқдорида молиявий ресурслар жалб этилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4jaDIno8gxY" title="“O`zagrolizing” AJ: 2024 yilda erishilgan natijalar, 2025 yilgi ustuvor vazifalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмираева, А.Содиқов, А.Аҳмедов, ЎзА