Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагроинспекция”: ғўза дефолиацияси бўйича 46 минг 11 гектар ер майдонида хато-камчиликлар аниқланди
16:20 / 2023-09-14

Республикада жорий йил ҳосили учун 136 та туманда 136 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ҳамда 30 минг 116 та фермер хўжалигининг 1 миллион 12 минг 436 гектар ер майдонида ғўза парвариш қилинди.

“Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълумотларига кўра, ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказган, айниқса ғўза қатор орасига ишлов бериш, озиқлантириш, суғориш, чилпиш ҳамда ўргимчаккана, кўсак қурти ва бошқа зараркунандаларга қарши кураш ишларини сифатли амалга оширган фермерларнинг даласида бугунги кунда кўзланган ҳосил етиштирилди.  

Мутахассисга кўра, жорий йилда республикада 855 минг гектар ёки умумий ғўза майдонларининг 84 фоизида дефолиация тадбирлари ўтказиш белгиланди.  

Ҳудудлардан олинган таклифлар ҳамда ҳудудларнинг об-ҳаво шароити ва ғўзанинг биологик пишиб етилиши инобатга олиниб, ғўза майдонларида дефолиация тадбирларини ўтказиш бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва дефолиация тадбирлари 10 августдан бошланиб, 12 сентябрда якунланди. Республика ҳудудларида дефолиация тадбирларига 3 минг 569 дона ОВХ пуркагичлар жалб қилиниб, бугунги кунда 841 минг гектар ёки 98 фоиз ғўза майдонларида дефолиация тадбирлари ўтказилди.  

Ҳудудларда ғўза дефолиацияси бўйича 616 минг 685 гектар ғўза майдонларида мониторинг тадбирлари ўтказилиб, шундан 5 минг 332 та фермер хўжалигининг 46 минг 11 гектар майдонларида хато-камчиликлар аниқланди. Аниқланган хато-камчиликларни бартараф қилиш ва уларни келгусида такрорланишининг олдини олиш юзасидан фермер хўжаликларига ва кластер корхоналарига тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА