1992 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳар йили юртимизда кенг нишонланади.
Зеро, бугун юртимиз ҳаётининг барча жабҳаларида қонун устуворлиги таъминланиши, адолат принципларининг қарор топиши, халқ овозининг баралла янграшида – албатта бундан 33 йил аввал қабул қилинган Асосий Қомусимизнинг ўрни беқиёс. Ушбу муҳим ҳужжатнинг инсонийлик принципларига, қадр-қиммати, ҳуқуқий кафолатлар ва ижтимоий адолатга асослангани асосий пойдевор бўлди. Ўтган вақт ичида турли соҳаларни тартибга солувчи қатор қонунлар, фармону қарорлар, фармойишлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва уларнинг ҳеч бири асосий қонунимиз бўлган Конституция ва ундаги моддаларга зид эмас.
Аграр соҳа ва Агроинспекция фаолиятида Асосий Қомусимизнинг тутган ўрни ва соҳага оид қонунчилик механизмлари хусусида Ўзагроинспекциянинг Ахборот таҳлил, ижро интизоми ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобурбек Мухторов билан суҳбатлашдик.
- Конституциямизда Агроинспекция фаолиятини тартибга солувчи қандай моддалар мавжуд?
- Барчамизга маълумки, Конституциямизнинг 11-моддасида ҳокимиятларнинг бўлиниш принциплари келтириб ўтилган. Яъни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти. Шундан бевосита Ўзагроинспекция ҳам ижро этувчи ҳокимият таркибига киради. Қолаверса, нафақат Бош Қомусимиз, балки қонунлар, қонуности ҳужжатларга таянган ҳолда ўз иш фаолиятини ташкил этади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4241-сон қарорига асосан Ўзагроинспекция ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 575-сонли қарорига асосан Низом ишлаб чиқилган. Унга кўра вазифалари, функциялари белгилаб берилган.
- Ўзагроинспекциянинг фаолияти қайси вазифаларни ўз ичига олади?
- Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилиши, пахта хомашёси, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланиш, мелиорация, йўл қурилиш техникасининг эксплуатацияси, соҳада агротехнологияларнинг амалга оширилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш вазифалари белгиланган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ki1CnNLzM7w" title="O‘zagroinspeksiya faoliyatida Konstitutsiya va qonunlar ustuvorligi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов,
Искандар Исматов (видео), ЎзА