Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзАда бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундовчи ҳашар кўтаринки кайфиятда давом этмоқда
11:43 / 2022-04-30

Тозалик ва ободлик кўнгилдан бошланади. Поклик инсоннинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амалдир.

Мамлакатимизда муқаддас Ҳайит байрамини, юқори савияда, ўзгача тайёргарлик билан қаршилаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат каби эзгу фазилатларини мужассам этган ҳашар тадбирлари ташкил этиш анъанага айланган.
       
Тонг саҳардан мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида маҳаллалар ҳудуди, кўча ва хиёбонлар, ташкилот, корхона ва муассасалар, кўп қаватли уй-жойлар атрофида бошланган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда олиб борилмоқда.
  
Эрта тонгдан бошланган хайрия ҳашарида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг барча ходимлари фаол қатнашмоқда. Ўзлари меҳнат қилаётган ҳудуд атрофи ободонлаштирилиб, ариқ ва кўчалар тозаланмоқда. Атрофга ранг-баранг гул кўчатлари экилмоқда. Ҳашарга ходимлар ўз ҳиссаларини қўшаётганидан мамнун.

Агентлик ходимлари Рамазон ҳайити байрами муносабати билан  ташкил этилган ҳашарда қатнашаётган тадбир баҳорий кайфиятида давом этмоқда. Мазкур тадбир ишчи ходимлар орасида кўтаринки кайфият билан ўтаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

[gallery-6884]

Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА мухбири