Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА танқидидан сўнг: Сўх тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи қисқа муддатларда ўз ечимини топади
13:01 / 2023-05-14

ЎзА сайтида 1 май куни “Сўхликлар Президент қарори ижросини кутишмоқда” сарлавҳали таҳлилий видеомақола эълон қилинган эди. Унда Сўх туманидаги 59 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишларни амалга оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар тилга олинган.

Ушбу видеомақола юзасидан агентликка икки мактуб келди. Улардан бири “Ўзсувтаъминот” АЖ “Сувтаъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.Холиқназаровдан бўлиб, унда видеомақола вилоят ҳокимлиги, қурилиш ишларини назорат қилиш бўйича масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, ўзаро муҳокама қилгани қайд этилган.  

Хатда билдирилишича, мақолада Сўх туманидаги пудратчининг камчиликларига тўғри изоҳ берилган. Пудрат ташкилоти “Янги авлод Қурилиш Инвест” МЧЖ раҳбари бажарилмаган қурилиш ишларини қисқа муддатларда сифатли якунлаб, объектларни фойдаланишга топшириш тўғрисида огоҳлантирилган.  

Иккинчи мактуб Сўх тумани кенгаши депутатлари ва фаолларидан келган бўлиб, унда ичимлик суви масаласида алоҳида қарор чиқариб, Сўх халқига ғамхўрлик кўрсатаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирилган. Сўнгра видеотаҳлил юзасидан фикрлар айтилган.  

ЎзА мухбирлари қарор ижроси ҳамда ичимлик суви масаласига ойдинлик киритиш ва нега бу муҳим иш оқсаб қолаётганини жиддий таҳлил қилишга муваффақ бўлдилар. Биз уларнинг бу хайрли фаолиятларидан хурсанд бўлдик, дейилади мактубда.  

Шуларни инобатга олиб, ЎзА Сўх тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган ишларни кузатиб боради ҳамда бу мавзуга яна қайтади.

ЎзА