Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА мухбири Бельгиядаги “Яшил ҳафталик” медиа ҳафталигида қатнашади
17:46 / 2023-05-16

“Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлови ижодкорларни ўз устида изланишга, фаолиятига теран ва холис назар солишга, баҳолашга имкон бериши билан аҳамиятлидир.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси мамлакатдаги журналистик ютуқларни эътироф этиб, “Олтин қалам” ХVII миллий мукофотини топшириш маросимида иштирок этди.  

“Олтин қалам” мукофоти совриндори, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева мазкур нуфузли танловда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларнинг таъсири тўғрисида жамоатчилик тушунчасини ошириш бўйича энг яхши материал” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.  

Европа Иттифоқи делегацияси ғолибга 2023 йил июнь ойида Бельгиянинг Брюссель шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқининг “Яшил ҳафталик” медиа-турида биохилма-хиллик, айланма иқтисодиёт ва ноль ифлосланиш соҳаларидаги сўнгги сиёсат ишланмаларини қамраб олувчи сессияларда қатнашиш учун сертификат топширди.  

– Журналист тўхтаб қолмаслиги, доимий ўз устида ишлаши, изланиши керак, – деди Н.Зиёдуллаева. –“Олтин қалам” миллий мукофоти ижодкорларни айнан ўз устида ишлаб, изланишга даъват этиши билан аҳамиятли.  

Н.Усмонова, ЎзА