French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА ижодий ходимлари учун тренинг ташкил этилди
17:18 / 2023-09-19

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги журналист ва фотомухбирлари учун Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан тренинг ташкил этилди.

“Замонавий журналистика йўналишлари: подкаст, сторителлинг, лонгрид ва инфографика” мавзусидаги тренингда замонавий журналистикада жанрлар конвергенцияси, янги йўналишлар ва медиа муҳит таҳлил қилинди. Аудиторияни жалб этиш усуллари, мавзуни аниқлаш, маълумот тўплаш, визуал сурат танлаш, ахборот манбалари билан ишлаш сингари билимлар берилди. Матн, лид ёзиш, сарлавҳа қўйишда аҳамият бериш керак бўлган жиҳатлар айтиб ўтилди.    

Таъкидланганидек, замонавий журналистика соҳа ходимларидан янги билим, янгича ёндашув, янгича қараш ҳамда маҳоратни талаб қилади. Замонавий журналист матн ҳамда видео кўринишида материал тайёрлай олиш кўникмаларига эга бўлиши шарт. Шунингдек, суратга олиш ва монтаж билан боғлиқ билимларга эга бўлиши керак.      

Таблоид нима? Кун мавзулари қандай танланади? Подкаст нима ва у қандай тайёрланади? Эртага ҳам давом этадиган тренингда ана шу саволларга жавоб берилади.      

Моҳигул Қосимова,    

ЎзА