ЎзА-«Америка Oвози». Ҳамкорлик давом этади
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Америка Oвози” ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми янгиланди.
Ҳужжатни онлайн тарзда ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов ва “Америка Oвози” кирадиган АҚШ Глобал Медиа Агентлигининг Маркетинг директори Адам Гартнер имзолади.
Меморандум ЎзА ва «Америка Oвози» ўртасида Ўзбекистон, АҚШ ва дунёдаги муҳим воқеалар ҳақида мунтазам тарзда маълумот алмашиш, долзарб мавзуларда биргаликда махсус репортажлар тайёрлаш, сурат, видеомаҳсулотлар олиш, медиа-контент алмашиш, ходимларнинг ўзаро амалиёт ўташи сингари имкониятларни яратади.
ЎзА