Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз вақтида тўланмаган солиқ қарзлари учун тегишли чоралар кўрилмоқда
17:09 / 2023-03-09

Солиқлар давлат ва жамиятнинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатнинг иқтисодий қудрати ортишига ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Шу боис, қонунчиликка мувофиқ Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ўз вақтида тўланмаган солиқ қарзларини ундириш борасида муайян ишлар қилинмоқда.  

Жумладан, Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “EVRIKA STRОY DIZAYN” МЧЖдан давлат фойдасига жами 565 миллион 647 минг солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарори бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, талаблар бажарилмаган.  

Қарздор солиқ қарзини тўлай олмаслигини билдириб, қарздорлик ҳисобига МЧЖга тегишли Ғиждувон тумани, "А.Ғиждувоний" МФЙ, А.Дониш кўчаси 25-уйда жойлашган Ёшлар меҳнат гузари комплекси биносини хатлашни таклиф қилган.  

Шундан сўнг “EVRIKA STRОY DIZAYN” МЧЖга тегишли бўлган Ёшлар меҳнат гузари комплекси биноси давлат ижрочилари томонидан кадастр ҳужжатлари асосида кўздан кечирилиб, тегишли тартибда хатланган. Жиноят кодексининг 233-моддаси талаблари, яъни банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказилганда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида тушунтирилган.    

Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда бино тегишли тартибда баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали сотиш учун савдога чиқариш чоралари кўрилади. Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

ЎзА