Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз уйида фоҳишахона ташкил этган аёлнинг сири фош бўлди
14:19 / 2021-08-13

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят бўйлаб “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар натижасида Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” тезкор тадбири давомида, 1991 йилда туғилган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, фуқаро Ю.С. исмли аёл ўзининг яшаш уйида фуқаролар A.Б. ва Б.Б. ларнинг, С.Ф. исмли қиз билан жинсий алоқа қилишлари учун 200 минг сўм эвазига етарли шарт-шароитлар яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Ю.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА