ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллик байрами шукуҳи ҳукм суриб турган шу кунларда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимларидан бир гуруҳига «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси томонидан медаль ҳамда кўкрак нишонлари топширилди.
Ички ишлар органларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ўз касбининг фидойилари эътироф этилди.
[gallery-25161]
Подполковник Гулзода Пўлатова, Нафиса Дўстмуҳамедова, майор Улуғбек Ёриев, Аббос Шукуров, капитан Моҳидил Холиқова, Илҳомжон Турғунов, лейтенант Дилноза Убайдуллаева «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» медали ҳамда «Фидойи ватанпарвар» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Медалларни «Ватан» жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА