Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз ҳудудингиздан ер майдонларини деҳқончилик учун 10 йил муддатга ижарага олишингиз мумкин
16:38 / 2022-04-08

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги қарорига асосан “E-auksion” электрон савдо платформасида республика бўйича деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказилмоқда.

2022 йилнинг ўтган даврида умумий майдони 72 396 гектар бўлган 348 940 та ер майдони очиқ танловда ижарага бериш учун савдога чиқарилди.

Ушбу даврда эса умумий майдони 49 554 гектар бўлган 270 мингга яқин ер участкаси очиқ электрон танлов натижасида ижарага берилди. Деҳқончилик учун ер участкаларини ижарага олиш истагини билдирган 517 минг нафар талабгорлар савдоларда иштирок этди.

Ҳозирги пайтда 79 мингдан ортиқ деҳқончилик учун ер майдонлари “E-auksion” электрон савдо платформасида савдода турибди. Жумладан,

1. Қорақалпоғистон Республикасидан 12882 та

2. Андижон вилояти 3800та

3. Бухоро вилояти 7587та

4. Жиззах вилоятидан 3537та

5. Қашқадарё вилоятидан 9222та

6. Навоий вилоятидан 4148та

7. Наманган вилоятидан 10113 та

8. Самарқанд вилоятидан 4472 та

9. Сурхондарё вилоятидан 6596 та

10. Сирдарё вилоятидан 3162 та

11. Тошкент вилоятидан 6078 та

12. Фарғона вилоятидан 4768 та

13. Хоразм вилоятидан 1124 та

Сиз ҳам ўз ҳудудингиздан деҳқончилик учун ер майдонларини 10 йил муддатга ижарага олишингиз мумкин. Бунинг учун e-auksion.uz платформасидан рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади. 

 

Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази Ахборот хизмати