Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ойлик иш ҳақини тўлашга оид қонун бузишлари бартараф этилди
11:57 / 2023-03-24

Бухоро вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан жорий йилнинг февраль ойида мониторинг ўтказилди.

Натижада давлат органлари, корхона муассаса ҳамда ташкилотлари томонидан 6 минг 205 та ҳолатда ходимларнинг меҳнат соҳасида ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган.  

– Жумладан, ташкилотлар томонидан 5 минг 255 та ҳолатда ойлик иш ҳақини тўлашга оид қонун бузишлари аниқланди, – дейди Бухоро вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси  бошлиғи Туйғун Азимов. – Шунингдек, 445 та ҳолатда ходимларнинг меҳнат таътилига оид, 448 ҳолатда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишга оид, 57 та ҳолатда ходимларнинг меҳнат соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлик ҳолатлари маълум бўлди.  

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.  

Зариф Комилов,

ЎзА