French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўйин қоидалари ўзгармайди!» — қайта туғилган «Заковат» интеллектуал ўйини ҳақида (+видео)
20:21 / 2022-02-09

Маълумки, «Заковат» интеллектуал ўйини Президентимизнинг 2021 йил 21 январдаги қарори билан аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантирилиши режалаштирилган.

Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш, ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, чет тилларда мунозара ва учрашувлар ўтказиш, ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш алоҳида қайд этилган.

Мазкур қарордан англашилинишича, энди Заковат» интеллектуал ҳаракатининг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлганлар, жумладан, 1-3-ўринларни эгаллаганлар умумий ўрта таълим мактаблари, хусусан, Президент таълим муассасалари ўқувчилари, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларига, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига, олий таълим муассасалари талабалари, таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5fL6XDacZG4" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган «Заковат» стипендияси таъсис этилади. Стипендия Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўз навбатида, Давлат бюджетидан «Заковат» интеллектуал клуби» ННТга 2022 йилда 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўрсатиб ўтилган. Келгуси йилларда маблағлар «Заковат» интеллектуал клубига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ажратилади.

Бугун «Заковат» ва интеллектуал ўйинларга оид қарор асосида ёшларимизга берилаётган имкониятлар ҳар қачонгидан юқори, марралар юксак, ҳаракатлар жадал. Ёшлар ўртасида ушбу интеллектуал ўйинларга қизиқиш баланд. Ёшлар ишлари агентлиги Бошқарма бошлиғи Азимжон Холмахматов «Заковат» ўйини ғолиб ва совриндорларининг ОТМларга имтиҳонсиз ўқишга кириши қандай тартибда амалга оширилиши, ғолиб ва совриндорларга стипендиялар ажратилишининг талаб ва тартиблари, шунингдек, стипендия қайси муассаса маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши каби масалаларга тўхталиб ўтди.

Гулноза Бобоева, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА