English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ойдин Гусейнов: Мирзо Улуғбек номидаги мактабнинг очилгани ўқувчилар қалбида ўчмас из қолдиради (+видео)
22:16 / 2023-08-23

Муносабат

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлди. Ташриф доирасида, 23 август куни  Фузулий шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очилди.

Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати Ойдин Гусейнов ушбу муассаса, ташриф тафсилотлари хусусида фикрларини баён этди:

– Ўзбекистон ва Озарбайжон – тили, анъана ва урф-одатлари бир-бирига жуда ўхшаш дўст мамлакатлар. Кейинги йилларда ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Халқингиз ишончини қозонган ва қайта сайланган Президент Шавкат Мирзиёвнинг мамлакатимизга ташрифи алоҳида аҳамиятга эга. Озарбайжон халқи буни қадрлайди, – дейди Ойдин Гусейнов. – Президент давлат ташрифи доирасида логистика, маданият, туризм ва бошқа соҳаларда қатор битимлар тузилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LeG5xgwiDO8" title="Ойдин Гусейнов: Мирзо Улуғбек номидаги мактабнинг очилгани  ўқувчилар қалбида ўчмас из қолдиради" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Қардош Ўзбекистон халқи номидан мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ривожига қўшилган яна бир ҳисса –  Фузулий туманида буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек номи билан аталадиган умумтаълим мактабининг очилгани бўлди. Фикримча, шу мактабнинг ҳар бир ўқувчиси, маҳаллий аҳоли доимо қалбида ана шу қадрли туҳфа учун ўзбек халқига нистабатан чуқур муҳаббат ва миннатдорлик туйғусини ҳис этади.

Юртингиз бугунги кунда ҳам Марказий Осиё, ҳам халқаро майдонда катта салоҳиятга ва нуфузга эга. Иқтисодиётида саноатнинг улуши ортиб бораяпти.  

Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлигимиз ўзининг самарасини беришига ишонаман. Қардош мамлакатларимизга муваффақият ва фаровонлик тилайман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжон Республикасига ушбу тарихий ташрифи ўзаро ҳамкорлик, дўстлик ва қардошлик алоқаларининг изчил ривожига хизмат қилади.

ЎзА мухбири Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ ёзиб олди.