Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ойбек сиймосига эҳтиром
22:06 / 2020-01-22

Ўзбек адабиёти ривожида Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг ижоди алоҳида ўрин тутади.


Ўзбек адабиёти ривожида Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг ижоди алоҳида ўрин тутади. Ойбек устозлари Абдулла Қодирий ва Чўлпоннинг энг яхши адабий анъаналарини давом эттираркан, ўзининг ўлмас насрий ва шеърий асарлари, илмий ва адабий-танқидий мақолалари билан ўзбек адабиёти ва адабиётшунослигини янги тараққиёт босқичига кўтаришга хизмат қилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 115 йиллигига бағишланган адабий кечада адиб ижодининг ана шу жиҳатларига эътибор қаратилди. Унда ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар, ёш ижодкорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

photo5280927548068441192.jpg

photo5278527425854156082.jpg

Тадбирда сўз олган филология фанлари доктори, профессор, академик Наим Каримов, адабиётшунос Шуҳрат Ризаев Ойбек ижодининг энг нозик қирралари ҳақида гапирди. Ойбек қаламига мансуб роман ва қиссалар қайси давр ҳаётидан олинган бўлмасин, адиб шу давр ҳаётини мукаммал ўрганганлиги таъкидланди. Айниқса, у тарихий давр ва тарихий шахс ҳаёти билан бирламчи манбалар асосида яқиндан танишган ёзувчи сифатида намоён бўлади. Ойбекнинг насрий асарларига хос муҳим хусусиятлардан яна бири шундаки, у асар қаҳрамони ёки тарихий шахсни Ватан ва халқ манфаатлари йўлида курашувчи, меҳнаткаш халқ орзу-армонларининг рўёбга чиқиши йўлида заҳмат чекувчи сиймо сифатида тасвирлайди.

photo5280927548068441190.jpg

photo5280927548068441189.jpg

Ойбек адабий фаолиятини шоир сифатида бошлаган. Унинг 1922 йилда “Чолғу товуши” номли биринчи шеърий тўплами нашрдан чиққан. 1926 йилда “Туйғулар”, 1929 йилда “Кўнгил найлари”, 1932 йилда “Машъала” тўпламлари эълон қилинган. У лирик шеърият билан бир қаторда достоннавислик соҳасида ҳам изланишлар олиб бориб, 1932 йилда “Дилбар – давр қизи”, 1933 йилда “Ўч”, 1934 йилда “Бахтигул ва Соғиндиқ”, 1936 йилда “Қаҳрамон қиз”, 1937 йилда “Гулноз”, “Камончи”, “Навоий” сингари достонларини ёзган. Ойбекнинг насрий мероси 5 роман (“Қутлуғ қон”, “Навоий”, “Олтин водийдан шабадалар”, “Қуёш қораймас” ва “Улуғ йўл”), 4 қисса (“Шонли йўл”, “Hyp қидириб”, “Болалик хотираларим” ва “Бола Алишер”) ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат.

Ёш ижодкорлар Ойбек шеърларидан парчалар ўқишди.

photo5278527425854156083.jpg