Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ойбек Жўраев муносиб кутиб олинди
14:56 / 2023-05-18

Ўзбекистон спорти тарихида илк бор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи Ойбек Жўраев тантанали кутиб олинди.

Ойбек Жўраев Пахтакор шаҳарчаси бўйлаб автомобилларда олиб ўтилди, шаҳарча кўчасига бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медал сохибини шарафлагани Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва Ойбекнинг суратлари акс эттирилган паноларни ушлаганча юзлаб бокс мухлислари ва ўқувчи-ёшлар қарши олди.  

Вице-чемпион шарафига ўтказилган тантанали маросимда туман ҳокимлиги, спорт ишлари бошқармаси, жамоатчилик вакиллари ва кўплаб бокс мухлислари иштирок этди.  

Миллий урф-одатларимизга кўра Ойбекка зарбоб тўн ёпган Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров чемпионни олқишлар экан, уни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шароит яратиб берган ота-онаси ва биринчи  мураббийларига самий миннатдорлик билдириб, келгусидаги Олимпиада, Жаҳон ва халқаро мусобақаларда омад тилади.

Пахтакор тумани ҳокимлиги, спорт ишлари Жиззах вилояти бошқармаси ва туман бўлими, ҳомийларнинг қамматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. Шу куни Ойбек Жўраев туғилиб ўсган хонадон унинг устоз ва мураббийлари, яқинлари, дўстлари, маҳалла аҳли билан тўлиб-тошди.

– Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, – дейди бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Ойбек Жўраев. – Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, туманимиздаги биринчи устозим ва терма жамоамиздаги мураббийларимга, ҳамма-ҳаммангизга, қўллаб-қувватлаб турганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун беҳисоб раҳмат. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп маротаба хурсанд қиламан.

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА