Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ой ёғдусидаги Самарқанд халқаро аэропорти
18:55 / 2022-09-22

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд тарихдан не-не анжуманларга мезбонлик қилган. Бу кентга дунё аҳли ҳамиша талпинган.

Самарқанд бугун ҳар қачонгидан ҳам улуғвор, гўзал ва эртакнамо. Бу таърифни ШҲТнинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун келган меҳмонларнинг кўпчилиги бот-бот таъкидлашди.

Ушбу анжуман якунланганига деярли бир ҳафта бўлди, лекин унинг кўтаринки руҳи ҳали ҳукмрон. Саммит ҳақида эса оммавий ахборот воситаларида материаллар берилиши давом этмоқда.

Саммит давомида Самарқанд халқаро аэропортидаги жараёнларини ҳам онлайн тарзда ёритишда ЎзА ходимлари фаол иштирок этди. Бугун яна шу мавзуга – саммит куни аэропортдан тайёрланган материалларга мурожаат қилмоқдамиз. Фақат бу сафарги ёндашув бошқачароқ...

Тинч ва осойишта юртнинг тунлари ҳам мана шундай гўзал ва эртакнамо бўлади.

[gallery-8846]

Икром Аввалбоев, Аъло Абдуллаев(сурат), ЎзА