Охунжон Абдуқодиров тарихий натижа қайд этди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида стенддан отиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, якунда 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Қайд этиш жоизки, мусобақанинг “trap” дастурида ёшлар ўртасида олтин медалга сазовор бўлган Охунжон Абдуқодиров мусобақа давомида жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ушбу натижа Ўзбекистон стенддан отиш спорти тарихидаги энг муҳим ютуқлардан бири сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, Охунжон Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садиров билан биргаликда “trap” дастурида жамоавий баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди. Дарвоқе, Ярослава Эштаева мазкур йўналишнинг яккалик баҳсларида кумуш медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА