Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Овозларни ҳисоблаш бошланди
20:46 / 2023-04-30

Бугун – 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум якунланди.

Самарқанд вилоятидаги 1111 та референдум участкаларида ҳам эрталаб соат 8.00 дан кеч 20.00 га қадар овоз бериш жараёнлари давом этди.  Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 2 миллион 81 минг 436 нафарни ташкил этди.  

Соат 17.00 ҳолатида округ бўйича 1 миллион 751 минг 368 нафар фуқаро ёки рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,14 фоизи референдумда иштирок этди.

Айни пайтда участкаларда овоз бериш натижалари ҳисобланмоқда.  

Самарқанд шаҳридаги 65-референдум участкасида Чақар маҳалласида яшовчи 1308 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган эди.  

- Фуқароларимиз референдумда фаол қатнашди,- дейди референдум участкаси раиси Миразим Садинов.- Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён ҳақида етарли маълумотга эга бўлганлиги боис куннинг биринчи ярмида асосий овоз берувчилар референдумга ўз муносабатларини билдириб бўлишди. Участкада овоз бериш жараёни сўнгги дақиқаларгача давом этди. Жараённи йигирмага яқин хорижлик кузатувчилар кузатиб борди. Умимий ҳисобда овоз берувчиларнинг 80 фоиздан ортиғи иштирок этди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА