English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Овоз бериш жараёнларида депутатлар ҳам фаол
10:53 / 2023-04-30

Мамлакатимизнинг барча ҳудудидаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Фуқаролар ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиб, юртимиз эртаси, келажагимиз равнақи учун овоз беришмоқда.

Мазкур жараёнларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, парламент қуйи палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова Миробод туманидаги 113-референдум участкасида ўз сиёсий ҳуқуқини амалга оширди.  

 — Бугун мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий тадбир. Янги таҳрирдаги Конституциямиз умумхалқ овозига қўйилди. Бу жараёнда ҳар биримиз фаол қатнашиб, бугунимиз ва эртамиз учун овоз беришимиз лозим.  

 Таъкидлаш жоизки, қарийб 65 фоизга янгиланаётган Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, инсон қадр-қиммати устуворлик касб этаётир. Янгиланаётган Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинган. Бу эса Бош қомусимизнинг чин маънода халқ Конституциясига айланишини таъминлайди.  

М.Комилова, ЎзА