English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Овоз бериш” баҳонасида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб раҳбарлари жавобгарликка тортилди
11:04 / 2023-04-08

"Ташаббусли бюджет" учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилингани ҳолатлари Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра,  Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги 24-сонли ҳамда Навбаҳор туманидаги 9-сонли ўрта умумтаълим мактабларида мактаб раҳбарияти томонидан ўзлари раҳбарлик қилиб келаётган мактаб ўқитувчиларининг хизмат вазифаларига кирмайдиган "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига овоз йиғишга тарғиб қилганлиги ва мажбуран жалб қилганлиги аниқланган.  

Уларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган.  

Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур таълим муассасаларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизнинг mk@senat.uz, “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефон”ларига мурожаат қилишини сўрайди.

Мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

ЎзА