Овчилар балиқ овида тутилди
Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарнинг автомашинасида жами 111 дона шундан 6 дона илон балиқ, 1 дона судак ҳамда 104 дона карас балиқ борлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 19 апрель куни Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг назорат бўйича инспекцияси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида балиқ овлаш таъқиқланган вақтда Тўдакўл табиий сув ҳавзаси ҳудудида рейд тадбири ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбирида вилоятнинг Қизилтепа тумани Азизобод маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Ё. табиий кўлдан ноқонуний овланган балиқларни Ў. ва А. исмли фуқаролардан сотиб олиб, туманнинг Ванғози маҳалласида яшовчи фуқаро З.Н.га жами 306 та ҳар хил турдаги балиқларни сотаётган вақтда қўлга олинди.
Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарнинг автомашинасида жами 111 дона шундан 6 дона илон балиқ, 1 дона судак ҳамда 104 дона карас балиқ борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу қонунбузарлик бўйича ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда суруштирув ишлари олиб борилмоқда.